Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши "Боруссия"да Обамеянгни алмаштириши мумкин

CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти “Арсенал”га ўтишга яқин турган жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Tecno

Kicker нашрининг ёзишича дортмундликлар бу борада Россиянинг “Краснодар” клуби ҳужумчиси Фёдор Смолов ҳамда “Челси” форварди Миши Батшуайиларнинг номзодларини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча ушбу футболчилардан қай бири “Боруссия”га йўл олиши борасида аниқ маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Смолов жорий мавсум Россия премьер-лигасининг жами 13та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Миши Батшуайи эса АПЛда жами 11та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 2 марта ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!