
Агуэро: "Гвардиола албатта вазиятни тузатади"
Англия Премьер-лигасида 3 турдан кейин "Манчестер Сити" турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Бу сўнгги 21 йилдаги энг ёмон старт ҳисобланади.
Жамоанинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро мавжуд вазият юзасидан ўз фикрини билдирди:
"Старт муваффақиятли чиқди дейиш қийин. Бу ҳолатни таркибдаги катта ўзгаришлар билан боғлайман. Кўплаб футболчилар келди, кўплари кетди. Жамоа ҳали қайта қурилиш жараёнида. Шунинг учун бироз вақт керак, деб ўйлайман. Мен ишонаманки, улар ўз имкониятини намойиш этади.
Одамлар Пепнинг сўнгги ютуқларидан сўнг уни ҳурмат қилишлари шарт. Ҳатто муваффақиятсиз мавсумларда ҳам жамоа доим фаворитлардан бири бўлиб қолди. У катта мерос қолдирди ва буни барча қадрлаши керак.
Албатта, жамоа маълум вақтда пасайишга дуч келиши мумкин. Аммо бу фақат Гвардиоланинг ишини янада буюк кўрсатади. Ҳар йили барча мусобақаларда курашиш осон эмас. Шунинг учун мен унга ишонаман ва у "Сити"ни қайта йўлга қўяди", – деди Агуэро.
Фикрлар