
АГМК Туркия йиғинидаги сўнгги ўйинда ғалаба қозонди
Суперлигамизнинг аксарият жамоалари Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.
Бугун АГМК Қозоғистоннинг "Атирау" клубига қарши майдонга тушди. Баҳс олмалиқликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 56-дақиқада жамоанинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боаке томонидан киритилди.
Маълумот учун, бу Қосимов шогирдларининг Анталия йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйини эди. АГМК эртага Тошкентга қайтиб келади.
Фикрлар