
Агар шундай бўлмаганда, Роналду бу ерда қолмасди!
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоада қолганига муносабат билдирди.
- Ҳаммамиз бир қайиқдамиз. Криштиану Роналду жамоада қолганидан хурсанд, акс ҳолда бу ерда бўлмасди.
Аввал бошдан Роналду билан келажакни режалаштирганимизни айтганмиз, биз ундан мамнунмиз ва биргаликда мавсумни муваффақиятли якунлашимиз керак.
Табиийки, таркибни кучайтирдик ва мен мураббий сифатида буни истайман. Бундан ташқари шогирдларимга улардан нима талаб қилинишини ҳам кўрсатиб қўйишим керак. Ҳамма эътибор жамоа ва футболчиларни ривожлантиришга қаратилади ва ҳозир айнан мана шу йўналишда иш олиб боряпмиз, - деди Эрик тен Хаг.
Роналду янги мавсумда тўрт марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 153 дақиқа тўп тепди ва самарали ҳаракатни амалга ошира олгани йўқ.
Фикрлар