"Adidas" "янги қаср эгалари"нинг техник ҳомийсига айланиши мумкин

  • 17 Jan 07:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, немис бренди инглиз клуби учун либослар ишлаб чиқаришга тайёр. "Adidas" вакиллари Англия лига кубоги 1/4 финали доирасида Эдди Хау шогирдларининг "Лестер"га қарши уй учрашувига (2:0) ташриф буюрди.

Tecno

"Adidas" аллақачон 1995 йилдан 2010 йилгача "Ньюкасл"нинг техник ҳомийси бўлган. Бу даврда жамоа Кевин Киган бошчилигида Англия чемпионатида 2-ўринни эгаллади (1995/96 йилги мавсум), Алан Ширер эса Премьер лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (260 гол).

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан бери "Puma" инглиз клубининг техник ҳомийси ҳисобланади. 2021 йилдан бери "Кастор" жамоа либосини ишлаб чиқаради. Британиялик бренднинг "Ньюкасл" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!