Адебайор: "Сиз "Реал Мадрид" машғулотига ҳеч қачон биринчи бўлиб кела олмайсиз"

  • 26 Jan 12:01
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Эммануэль Адебайор "Реал Мадрид"даги кичик фаолияти ҳақида гапириб ўтди. 
 
"Қироллик клуби"га келганимда, улар менга машғулот эрталаб соат 10:30 да бўлишини айтишди. Мен биринчи яхши деб ўйладим ва соат 8:30 да биринчи бўлиш учун келмоқчи бўлдим. Шу боис, биринчилардан бўлиб келдим ҳам. Атрофга қарасам, ҳеч кимни кўрмаяпман ва физиотерапевтига бориб қарадим. У ерда ҳам ҳеч бир жамоадошим йўқ эди.

Сўнгра у ердаги ходимлардан сўрадим, мен биринчи бўлдимми? Йўқ, Роналду эртароқ келади ва ҳовузда сузади, деб жавоб беришди. Кейин эса билдимки, ҳеч қачон биринчи бўлиб машғулотларга ташриф буюра олмайман" - дея таъриф бериб ўтди. 
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда фаолиятини тугатган ҳужумчи "қаймоқранглилар" сафида 22 та беллашувда иштирок этиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!