Абрахамдан бунақасини ҳеч ким кутмаган эди

  • 20 май, 2022, 14:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома”нинг англиялик ҳужумчиси Тэмми Абрахам бир неча рекордлар соҳибига айланди.

Tecno

24 ёшли футболч мавсумда 50 та ўйинда рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди ва “Рома” тарихида дебют мавсумида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Бундан ташқари, Абрахам Жозе Моуриньо хизматларидан энг кўп фойдаланган ўйинчи ҳисобланади. Унинг майдонда ўтказган вақти 4000 дақиқага яқинлашиб қолди. Тэмми мавсумда атиги тўрт марта захирадан ўйинга қўшилди.

Абрахам фаолияти давомида икки марта 25 тадан кўп гол урган. Ҳужумчи бу натижаларни Англия чемпионшипида “Бристоль Сити ва “Астон Вилла”да ўйнаган даврида қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!