А Серия. Турнинг марказий беллашувида 7 та гол киритилди

CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 32-тури доирасидаги "Наполи" - "Лацио" баҳси ўз якунига етди. Унда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Биринчи тайм Лоренцо Инсинье ва Матэо Политанонинг голлари билан якунига етди. Иккинчи тайм аввалида Инсинье дублни расмийлаштирди, Мертенс ҳисобни янада йириклаштирди. Шундан сўнг, римликлар бироз ўзига келиб, Иммобиле ва Милинкович-Савичнинг голлари эвазига ҳисобни қисқартириб олди. Ўйинга якуний нуқтани Осимен қўйди. 

Ғалабага эришган неаполликлар бевосита "Лацио" билан орадаги фарқни 5 тага етказиб олди. 63 очко тўплаб 5-ўринда бораётган Гаттузо шогирдларини "Ювентус"дан 2 очко ажратиб турибди. "Лацио" эса 58 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!