А Серия. "Рома" ва "Наполи" ғалаба қозонди

  • 1 февраль, 2021, 06:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 20-турида “Рома” ўз майдонида “Верона”ни қабул қилди.

Tecno

Римда кечган беллашув голларга бой бўлди ва якунда 3:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Рома”га ғалаба келтирган голларни Жанлука Манчини (20'), Генрих Мхитарян (22') ва Борха Майораль (29') киритди. “Верона”нинг ягона голига эса Эбрима Колли (62') муаллифлик қилди.

Шунингдек, “Наполи” ўз майдонида “Парма”ни қабул қилди. Неаполда кечган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голларни Элиф Элмас (32') ва Маттео Политано (82') киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!