
А Серия. "Милан" ўз уйида кичик ҳисобда ғалаба қозонди
А Сериянинг 22-турида "Милан" "Торино"ни ўз майдонида қабул қилди. Ўйин Пиоли шогирдларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ягона гол муаллифи Оливье Жиру. Франциялик ҳужумчи 62-дақиқада Эрнандес узатган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Милан" 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар