А Серия. Фабрегаснинг "Комо"си "Наполи"дан ҳам очко тортиб олди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида Сеск Фабрегас бошчилигидаги "Комо" сафарда Антонио Контенинг "Наполи"си билан тўқнаш келиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Жамоа неаполликлардан ташқари, бир неча тур аввал Туриннинг "Ювентус" клубини ишончли 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Шунингдек, клуб бу мавсум 10 та турдан сўнг 4 та баҳсда ғалаба қозонди, 5 та учрашувда эса дуранг ўйнади ва 1 марта "Болонья"га имкониятни бой берди. Шу орқали 17 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 5-ўринида бормоқда.
"Наполи" эса 10 та беллашувдан кейин 22 очко тўплаб, жадвалда пешқадамлик қилмоқда.



Фикрлар