U-23 Осиё чемпионати. Уммонни мағлуб этган Ўзбекистон чорак финалга йўл олди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги 3-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар ўтказилди.

Tecno

Тошкент вақти билан соат 13:00да Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Уммонга қарши саф тортди. Биз учун муҳим бўлган беллашувда ҳамюртларимиз Тани Ал Рушаидининг автоголи эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Ушбу ғалаба эса терма жамоамизга чорак финал эшикларини очди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон ОТЖ ўз тарихида илк бор U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди!!!

Ўзбекистон U-23 – Уммон U-23 1:0 

Гол: Тани Ал Рушаиди автогол 36

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов (13.Исломжон Қобилов, 90), 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забихилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (15.Ойбек Рустамов, 90+5), 16.Дониёржон Нарзуллаев, 20.Достонбек Турсунов, 22.Бобир Абдухолиқов (17.Достонбек Ҳамдамов, 81).

Уммон U-23: 1.Иброҳим Ал Муҳаини, 2.Матаз Салеҳ, 5.Тани Ал Рушаиди, 6.Абдуллоҳ Фаваз, 7.Ал Мандар Алави, 9.Марван Вади (20.Юсуф Ал Муҳаини, 59), 14.Маад Ал Халди (17.Самир Солиҳ, 88), 15.Аҳмед Ал Кааби, 16.Аҳмед Ал Матроуши, 19.Заҳир Ал Агбари, 21.Абдулазиз Ал Ҳеилани.   

Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Ал Ҳеилани 40, Матаз Салеҳ 56. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!