Тони Кроос бугун ўзининг Ла Лигадаги 100-учрашувини ўтказади

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек бугун Испания Ла Лигасининг 3-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Леванте”га қарши баҳс олиб боради.

Tecno

Эътиборлиси, ушбу шйин “қироллик клуби”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос учун ўзига ҳос аҳамиятга эга. Боиси, шу куни 27 ёшли немис футболчиси Ла Лигадаги  ўзининг 100-учрашувини ўтказади.

Қайд этиш лозимки, Кроос “Реал” таркибида ўтказган 99та учрашувининг 73тасида ғалаба қозонган бўлса, 14тасида дуранг ўйнаган ва яна 12 марта мағлубиятга учраган.

Таъкидлаш лозимки, Тони Кроос Ули Штилике, Месут Озил ва Сами Хедира каби футболчилардан сўнг Ла Лигада 100талик довондан ошган 4-немис футболчиси бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!