
Суперлигада барчаси бугун ҳал бўлади
1-босқичнинг сўнгги тур ўйинлари бир хил вақтда старт олади. Кун доирасидан 4 та беллашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Фарғона вилояти дербисида майдонга тушишса, Олмалиқда Тошкент вилояти дербиси бўлиб ўтади. Унда АГМК ва "Металлург" ўзаро кураш олиб боради.
Жиззахнинг "Сўғдиёна"си эса Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. "Бухоро" эса ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади. Сайтимиз, ушбу учрашувдан онлайн матнли трансляцияни амалга оширишни режалаштирган.
- 90'
Ўйнин якунланди.
- 87'
Рашидов ўрнига Ғофуров туширилди.
- 84'
Шораҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди. "Бухоро" ҳужумда.
- 80'
Абдуҳолиқов ўрнига Игорь Елич майдонга туширилди.
- 80'
Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқиб гол уролмади...
- 79'
Азиз Ибрагимов ўрнига Акобир Тўраев майдонга тушди.
- 77'
Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.
- 73'
Игнатий Нестеровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 70'
Қаҳрамон Баҳодиров огоҳлантирилди.
- 68'
Беҳруз Шодмонов ўрнига Вадим Чемиртан майдонга тушди.
- 66'
Гол! Санжар Шоаҳмедов ўйинда ҳисобни очди.
- 64'
"Локо"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
- 63'
Бухороликлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Мухлислар тинмай гол сўрашмоқда.
- 61'
Эргаш Исмоилов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга туширилди.
- 59'
Амановнинг шедевр пасини Ибрагимов кўкка совурди....
- 57'
"Бухоро"нинг уюуштирган хавфли ҳужуми натижасиз якунланди.
- 55'
"Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми... Рашидовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 51'
"Локомотив" ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди.
- 48'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Локомотив" босим уюуштирмоқда.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Муҳаммадиев ўрнига Махарадзе туширилди.
- 45'
Бухороликлар вакили Арсланмурат Аманов қўлидан орттирган жароҳати ҳали тузалмаганига қарамасдан майдонда фаол ҳаракат қилмоқда.
- 38'
"Бухоро" футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилишмоқда.
- 35'
"Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ сўнгги зарба берувчи футболчи топилмади.
- 32'
Шодмоновнинг зарбасини Игнатий Нестеров ушлаб олди.
- 29'
"Темирйўлчилар" босимни кучайтиришмоқда.
- 27'
"Бухоро"нинг ҳужуми якунланмай қолди.
- 23'
Тошкентликлар ҳужумга зўр беришмоқда. Мухлислар "Бухоро"ни олдинга ўтишга чорламоқда.
- 20'
Темурхўжа Абдухолиқов гол уриши мумкин эди. Унинг яқин масофадан берган зарбасини рақиб дарвозабони оёқлари билан қайтарди.
- 19'
Марат Бикмаевнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
- 18'
Азиз Ибрагимов яқин масофадан "Локомотив" дарвозасига зарба берди. Бироқ бу вазиятда у оффсайдда эди...
- 14'
Мухлислар севимли жамоаларини фаол қўллаб-қувватлашмоқда.
- 9'
"Локомотив" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнашди.
- 6'
Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда
Фикрлар