
"Спорт" телеканалида Суперлига 22-турининг 2 та ўйини намойиш этилмайди. Нега?
Хабарингиз бор, Суперлига 22-турининг тақвими ПФЛ томонидан қайта эълон қилинганда мана бундай кўринишда эди.
22-тур
17 август, жума
18:30 - “Нефтчи” — “Қўқон-1912”
20:30 - “Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
20:30 - “Бухоро” — “Локомотив”
18 август, шанба
18:00 - АГМК — “Металлург”
20:00 - “Пахтакор” — “Насаф
20:00 - “Қизилқум” — “Навбаҳор”
Телеканал ўз дастурларини мана шу тақвим асосида шакллантирди. ТВ дастурлари ва техника таъминоти 6 август куни тасдиқланди. 13 август, тур бошланишига 4 кун қолганида ПФЛ Суперлига 22-тур тақвимига ўзгариш киритди.
17 август, жума
20:30 “Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
20:30 “Нефтчи” — “Қўқон-1912”
20:30 АГМК — “Металлург”
20:30 “Бухоро” — “Локомотив”
18 август, шанба
20:00 “Пахтакор” — “Насаф”
20:00 “Қизилқум” — “Навбаҳор”
Унга кўра, ПФЛ АГМК — “Металлург” ўйинини 17 август санасига кўчирди. 18 август — шанба куни эса яна 2 та учрашув бўлиб ўтади. Тақвимда ўйинлар куни ва соатида ўзгариш бор. Телеканални ПФЛ ўйинлар вақтини ўзгартириш ва ўйинлар соат 20:30 белгилаш борасида 13 августга қадар огоҳлантирилмаган. Ўйинлар КТС орқали тасвирга олинади. КТС эса “Sport” TV га эмас, МТРКга тегишли бўлиб, КТСлар турли давлат тадбирларини тасвирга олиш учун ҳам жалб қилинади, уларнинг иш режаси олдиндан тасдиқланади. Дастурлардаги кескин ўзгариш ва техника таъминоти сабаб, “Нефтчи” — “Қўқон-1912” ва АГМК — “Металлург” учрашувларини "Спорт" телеканали намойиш этмайди.
Фикрлар