Сарри: Сўнгги ярим соатдаги ўйинимиздан ҳайрон қолдим

BEPUL PROPAN

"Биз ўйиннинг бир соатини яхши ўтказдик, сўнгра "Юнайтед" устунликни қўлга олди. Майдонда асосан кураш кечди ва МЮ бу борада анча яхши. Ўйиннинг сўнгги ярим соатидаги ҳаракатларимиздан ҳайрон қолдим. Биз ғалаба қозонишимиз  мумкин эди, аммо бир очко ҳам етади.

"Челси" узоқдан етказиб берилган тўпларни яхши қабул қила олмади. Биз асосан қисқа масофаларга узатмаларни амалга оширишга мослашганмиз ва шу боис ўйин сўнггида қийинчиликларга учрадик", - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!