
Сарри: "Челси"да омадим чопди
"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг жамоадаги фаолияти ҳамда 10 учрашувга тенг мағлубиятсиз серия ҳақида айтиб ўтди.
- Хозирда рекордлар ҳақида ўйлашни хоҳламайман. Кейинги учрашувлар ҳамда натижаларга эътибор қаратишимиз даркор. Ғалабалар бундай тез келишини кутмагандим. Тажрибамга таянган ҳолда шуни айтишим мумкинки, биринчи ойлар қийинчиликларга дуч келишни тахмин қилгандим.
"Челси"да менинг омадим чопди, бу ерда футболчилар ғалаба сари интилишади, - деди Сарри.
Фикрлар