
С Сериядаги ўйин 20:0 ҳисоби билан якунланди
Учрашувдаги энг сермаҳсул футболчи Хишам Канис бўлди. У рақиб дарвозасига 6 та тўп киритди. Эдоардо Дефенди 5, Микел Эммауссо ҳамда Франческо Ди Стефанолар эса 3 тадан тўп киритишди.
"Про Пьяченца" беллашувни 7 киши бўлиб бошлади. Яна бир футболчиси пасспортини унутиб қолдиргани учун, токи отаси ҳужжатларни олиб келмагунга қадар ўйинга қўшилмади.
Айни вақтда мазкур клуб чуқур молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда ва хаттоки бош мураббий йўқлигидан, 19 ёшли футболчи ўзини мураббий сифатида қайдномага киритишга мажбур бўлди.
"Про Пьяченца"нинг барча футболчилари эркин агент мақомида жамоани тарк этишган ва ҳозирда фақатгина ёш футболчилар қолган.
Бугунги ғалабадан сўнг "Кунео" ҳисобидаги очколар сони 29 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Про Пьяченца" эса сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
"Кунео" — "Про Пьяченца" — 20:0 (16:0)
Голлар: Дефенди (3, 4, 16, 20, 22), Канис (8, 10, 17, 30, 32, 36), Эммауссо (15, 31, 84), Касо (24), Ди Стефано (38, 44, 89), Феррьери (58), Альваро (78)
Фикрлар