
Румменигге: Левандовскини 150 миллионга ҳам сотмаймиз
Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа форварди Роберт Левандовски ҳеч қандай маблағ эвазига сотилмаслигини айтди.
“Робертнинг тақдири ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уни ҳеч қандай маблағга сотмаймиз. Бу борадаги эшиклар ёпиқлигича қолади. Биз унинг ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпмиз. Қолаверса, дунёда Левандовски билан тенглаша оладиган ҳужумчилар жуда кам. Бизда уни сотишга ҳеч қандай қизиқиг йўқ, хатто бунинг учун 100-150 миллион евро таклиф қилишса ҳам. Топ даражадаги футболчилар ўзимизда қолади”, - дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовскига Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар