
Роналду кетма-кет 13 йилдан буён барча турнирларда камида 20 та гол уриб келмоқда
Италия чемпионати 23-турида “Ювентус” сафарда “Сассуоло” меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди.
Голлардан бирига 34 ёшли Роналду муаллифлик қилди. Португалиялик футболчи шу тариқа жорий мавсумда А Сериядаги голлари сонини 18 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамга айланди.
Бундан ташқари, Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 20 та гол уришга муваффақ бўлди. Иқтидорлик футболчи қаторасига 13-мавсумда 20 ва ундан ортиқ гол уриб келмоқда.
Фикрлар