
"Реал"даги муаммолар якунига етиш арафасида
Мадриднинг "Реал" клубида муаммолар аста-секин поёнига етаётган кўринади. Ҳужумчи Карим Бензема ва ҳимоячи Хесус Вальехолар жароҳатларини даволатган ҳолда, тўп билан муомала қилишга киришди.
Қайд этиш жоиз, айна дамда Тео Эрнандес, Матео Ковачич ва Марселолар жамоа лазаретини "тўлдиришган".
Маълумот учун, Бензема бу мавсум Ла Лигада 3 та баҳсда майдонга тушди. Вальехо эса фақат 1 бор захирада кўриниш берди холос.
Фикрлар