"Реал" сўнгги 28 йил ичида бу қадар тез 2та гол ўтказиб юбормаган эди

  • 20 октябрь, 2018, 17:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор “Реал” Мадрид айни дамда Ла Лиганинг 9-турида ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилмоқда ва биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида имкониятни бой бермоқда.

Tecno

Дастлаб валенсияликлар хавбеки Хосе Луис Моралес 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқага келиб ҳужумчи Рохер Марти ҳисобни 0:2га етказиб қўйди.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” 1990 йилнинг апрелидан буён Ла Лига доирасида бу қадар тез 2та гол ўтказиб юбормаган. Ўшанда “Реал” “Логроньес” билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!