
"Реал" икки футболчини ортга қайтаради
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби айни пайтда бошқа жамоаларда тўп сураётган ўз тарбияланувчиларини ортга қайтаришга қарор қилди.
Маълумотларга қараганда, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан бугунги кунда ижара асосида Германия чемпионатида "Айнтрахт" шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Хесус Вальехо ва Испаниянинг "Алавес" жамоасида ўйнаётган ярим ҳимоячи Маркос Льорентени асосий таркибга жалб қилмоқчи.
Ҳар икки футболчининг ижара муддати ёзда поёнига етади. Шунда Вальехо мавсум якунланиши билан жамоадан кетадиган португалиялик ҳимоячи Пепени ўрнини эгаллайди. Льоренте эса таянч ярим ҳимоячи вазифасини бажаради.
Фикрлар