
"Реал" Марсело эвазига "Ювентус"дан кимни сўрамоқда?
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро Туринга кўчиб ўтиши айтилаётган ҳамюрти Марсело трансфери эвазига "Реал"га кўчиб ўтиши мумкин.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 30 ёшли Марсело эвазига “кекса синьора”дан талаб қилинган 50 млн еврони эмас, балки нисбатан ёшроқ бўлган Алекс Сандрони беришни сўраган.
Маълумотларга қараганда Марселони “Реал”дан “Юве”га кўчиб ўтган ҳужумчи Криштиану Роналду Туринда кўришни жуда ҳам хоҳламоқда.
Фикрлар