
Расман! Азиз Турғунбоев "Пахтакор" футболчисига айланди (фото)
"Навбаҳор" сафида охирги тўрт мавсумда асосий таркиб ўйинчисига айланиб, 72 беллашувда 15 гол муаллифи бўлган Турғунбоев келаси икки мавсум мобайнида "шерлар" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 ёшли ярим ҳимоячи охирги икки йилда "Навбаҳор" сафида чиройли ўйинлари билан эътиборга тушганди. Шу тариқа Азиз Турғунбоев "Пахтакор"нинг 2019 йилги мавсум учун биринчи келишувига айланди.
Фикрлар