
Ракитичга яна бир даъвогар пайдо бўлди
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга яна бир янги даъвогар жамоа пайдо бўлди.
El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 30 ёшли хорватиялик футболчига Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Аниқроғи, жамоа устози Нико Ковач иқтидорли ҳамюртини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Ўз навбатида немис гранди Ракитичнинг "Альянц Арена"га кўчиб ўтиши учун унга яхшигина маош таклиф қилишга тайёр. Бироқ, “Барселона” ўзининг етакчи футболчисини бу мавсум ҳам жамоада олиб қолишни режалаштирган.
Фикрлар