
Пике Испания термасидаги фаолиятини якунлади
“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике Испания термасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
– Мен миллий терма жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан гаплашдим ва якуний қарорга келганимни айтдим. Мен Испания термасида ажойиб даврни ўтказдим. Жамоа билан муваффақиятга эришганимдан бахтлиман, – дейди 31 ёшли Пике.
Пике Испания терма жамоасида 2009 йилдан бери тўп суриб келаётган эди. Бу вақт ичида у жаҳон чемпиони (2010 йилда) ва Европа чемпиони (2012) бўлди. Терма жамоа ҳисобида у жами 100 та ўйин ўтказиб, 5 голга муаллифлик қилган.
Фикрлар