
"Пахтакор" ОЧЛга "заявка" қилган Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" сафида шуғулланмоқда (ФОТО)
Хабарингиз бор Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни кунларда Қримда илк хорижий йиғинини ўтказмоқда.
Бизга берилган маълумотларга қараганда “лочинлар” машғулотларига Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоев ҳам келиб қўшилган.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 24 ёшли ярим ҳимоячини Осиё Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказгани маълум бўлган эди.
Фикрлар