ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи Про-лигада қатнашишга номзод жамоаларни мониторингдан ўтказмоқда

  • 2 март, 2019, 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 2019 йилги мавсумда Суперлигада 14 клуб иштирок этади. Айни вақтда Профессионал футбол лигаси А ва В Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Tecno

Ҳозирда “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин. В Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ.

Бугундан Профессионал футбол лигаси махсус ишчи-гуруҳи Про-лигада қатнашишга номзод жамоаларнинг лицензиялаш талабларини қай даражада бажара олишини мониторинг қилишни бошлади. Махсус ишчи-гуруҳ бугундан вилоятларга йўл олди ва ҳар бир клубни назоратдан ўтказишни бошлади.

Дастлаб Фарғона водийси клублари мониторингдан ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!