Ўзбекистон билан бир гуруҳда жойлашган Япония Америка кубоги-2019да иштирок этади

CHERY AUTO

Қатар ва Япония терма жамоалари футбол бўйича 2019 йили Бразилияда ўтадиган Америка кубоги 2019 иштирок этади, дея хабар беради Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) расмий сайти.

Tecno

Америка кубоги-2019 қизиқарли мусобақалардан бири. Ҳар қандай терма жамоа уни ютиб олиши мумкин. Конфедерациясининг 10 аъзоси билан бирга биз янги жамоаларни қўшишга қарор қилдик. Япония ассоциацияси билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, бизнинг танловимизга ЖЧ-2022 мезбони Қатар термаси ҳам тушди, – дейди КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес.

Америка кубоги 2019 йил 14 июн-7 июл кунлари орасида Бразилияда бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Чили термаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!