
Ўзбекистон Кубоги. "Ифтихор" вакиллари "Ёзёвон"га қарши тайёргарликни бошлади
“Зомин”га қарши учрашувдан кейин бир кун дам олган "Ифтихор" футболчилари кечадан Ўзбекистон кубоги 1/16 финал доирасидаги “Ёзёвон”га қарши бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
16 апрель куни ўтказиладиган учрашувда мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилган клуб вакиллари машғулотларда астойдил шуғулланишмоқда.
Мазкур ўйинларни бошқариб борувчи ҳакамлар ва назоратчилар номи эълон қилинган эди. Энди масъул этиб белгиланган комиссарлар номи ҳам маълум бўлди. Унга кўра, душанба куни Олтиариқда бўлиб ўтадиган баҳсга Алексей Фролов комиссар этиб тайинланган.
Ўзбекистон Кубоги, 1/16 финал
“Ифтихор” – “Ёзёвон”
Ҳакамлар: А.Раҳимов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), О.Тўйчибоев (Фарғона).
Назоратчи – Ф.Ҳасанов (Наманган).
Комиссар – А.Фролов.
Фикрлар