
Нойер "Ливерпул"га қарши ўйинда "Бавария"га ёрдам бера олади
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер жароҳатидан соғайиб сафга қайтганини маълум қилди.
“Шифокорлар менга ўйнашга руҳсат беришди. Мен майдонга тушишга тайёрман”, - дейди Нойер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли посбон қўлидаги жароҳати қайталангани сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмаган эди.
Маълумот учун, “Ливерпуль” ҳамда “Бавария” жамоалари учрашуви 19 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар