
“Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувини ортда қолдирди
SPORTS.uz сайти ҳар турдан сўнг мухлислар ташрифи борасидаги статистикани тузиб чиқади. Бу гал ҳам ушбу анъана давом этди.
21-турда Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 35882 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 5980ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Намангандаги “Навбаҳор” – “Бухоро” қарама-қаршилигини кузатди – 14186. Турнинг марказий учрашуви “Қўқон-1912” – “Пахтакор” баҳсига 8130 ишқибоз келди. Тўғри, стадион кичик дерсиз, лекин ўша кичик ўйингоҳ ҳам тўлгани йўқ. Агар стадион тўлганида балки бошқача фикр билдирган бўлармидик?!
Энг кам мухлис эса Жиззахдаги “Сўғдиёна” – АГМК беллашувида қайд этилди – 2308.
Қуйида йигирма биринчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
“Навбаҳор” – “Бухоро” 2:1. 14186 томошабин.
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 1:1. 8130 томошабин.
“Металлург” – “Қизилқум” 2:1. 5700 томошабин.
“Насаф” – “Бунёдкор” 1:4. 3146 томошабин.
“Локомотив” – “Нефтчи” 1:1. 2412 томошабин.
“Сўғдиёна” – АГМК 1:3. 2308 томошабин.
Фикрлар