Насри АПЛ клубига ўтишга жуда яқин турибди

  • 28 декабрь, 2018, 08:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри тез орада "Вест Хэм" аъзосига айланади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 31 ёшли футболчи “болғачилар” билан ярим йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши эса ҳафтасига 88 минг еврони ташкил этади. Қайд этиш лозимки, Насри айни дамда эркин агент ҳисобланади ва шу боис Лондон клуби уни мутлақо текинга таркибга қўшиб олади.

Эслатиб ўтамиз, Насри учун премьер-лига бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” каби клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!