“Милан” “Тоттенхэм” футболчисига қизиқмоқда

CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле “Милан”га ўтиши мумкин. Corriere dello Sport хабарига кўра, “Милан” Дембелени ўз сафига қўшиб олиш орқали ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи.

Tecno

30 ёшли футболчи бу мавсум асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйди ва клуб ҳам муносиб таклиф бўлса, уни қўйиб юборишга қарши эмас.

“Россонерилар” устози Женнаро Гаттузо Франко Кессьенинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва унинг ўрнига муносиб номзод изламоқда.

Маълумот учун, Дембеле бу мавсум барча турнирларда “Тоттенхэм” сафида 21 баҳсда иштирок этди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!