"Металлург" бош мураббийи: Ҳозир бир нарса деганим билан фойдаси бўлмайди

CHERY AUTO

Олий Лига 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург"(2:1) баҳсидан сўнг, бекободликлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

"Ўйинни ўзинглар кўрдинглар, кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ўз имкониятимизни кутдик. Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг битта гол уришга эришдик. Агарда камчиликда ўйнаб гол уришимизни олдиндан билганимда, баҳсни 10 киши бўлиб бошлаган бўларди. Мезбонларда ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди.

Агарда улар вазиятлардан фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ўйин эндигина якунланди. Шу сабабли кескин фикр билдириш мумкин. Барчасини ўзинглар кўрдинглар. Ҳозир бирор-бир нима деганим билан натижа ўзгаришсиз қолади. Бир сўз билан айтганда буни фойдаси бўлмайди", - деб айтиб ўтди Мирсодиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!