
Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришига шаъма қилди (ФОТО)
Каталониянинг “Барселона” клуби форвади Лионель Месси келажакда яна Аргентина терма жамоасига қайтишига шаъма қилди.
Гап шундаки, 31 ёшли футболчининг оиласи билан тушган суратида эгнида Adidas футболкаси ва Аргентина терма жамоаси шортигини кийиб олганини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса ушбу суратни кўришгач, дарҳол Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунламаслигини сезишди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018 даги муваффақиятсизликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган эди.
Фикрлар