
Маурицио Сарри: Сульшерни яхши футболчи сифатида танийман, аммо қандай мураббийлигини билмайман
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри “Манчестер Юнайтед” бошқарувини ўз қўлига олган Оле-Гуннар Сульшер ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Мен уни футболчи сифатида эслайман. У жуда яхши футболчи бўлган.
Албатта МЮ бош мураббийи сифатида ишлаш қийин бўлади, аммо Сульшерни қандай мураббий эканлигини билмайман”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Сульшер мавсум якунига қадар МЮни бошқаради.
Фикрлар