
Маурицио Сарри "Челси" тарихига кирди
Хабарингиз бор бундан бироз аввал АПЛнинг 9-турида “Челси” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” (2:2) билан дуранг ўйнади.
Эътиборлиси, Маурицио Сарри шу тариқа “аристократлар” тарихида АПЛда кетма-кет 9та турда мағлуб бўлмаган илк мураббийга айланди. “Челси” ушбу баҳсларнинг 6тасида ғалаба қозонди, яна 3тасида дуранг қайд этди.
Сарри бу борада “Челси”нинг собиқ мураббийлари Жозе Моуриньо ҳамда Луис Фелипе Сколариларни (8тадан мағлубиятсиз ўйин) ортда қолдиришга эришди.
Фикрлар