Маурицио Сарри: "Челси" мухлислари Моуриньони ҳурмат қилишлари шарт

  • 22 октябрь, 2018, 14:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри “аристократлар” ишқибозлари жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньони ҳақорат қилмасликлари лозим.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис АПЛнинг ўтган турида бўлиб ўтган “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги баҳсда "Стэмфорд Бриж"га ташриф буюрган мухлисларга қарата “Челси” билан бирга қўлга киритган 3та чемпионликни англатувчи 3та бармоғини кўрсатган эди. Натижада эса у мухлислар томонидан аёвсиз ҳақоратларга учради.

“Мухлислар Моуриньони ҳурмат қилишлари шарт. У бу ерда совринлар қўлга киритган ва шу боис бизнинг барчамиз унга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз лозим”, - дейди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!