
Маурицио Сарри АПЛдаги энг кучли таркибга эга жамоа қайсилигини айтди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Юнайтед" таркибига баҳо берди.
“Манчестер Юнайтед” жуда кучли жамоа. Улар таркиб бўйича АПЛда энг зўри. Шу боис уларнинг мавсум стартида қайд этаётган натижаларидан ҳайратланяпман. Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради, аммо мавсум эндигина бошланди ва улар вазиятни тўғрилаб олишлари мумкин”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Фикрлар