
Марсело Эль Класикода ким ғалаба қозонишини айтди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело эртага Ла Лиганинг 10-тури доирасида “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги эль класико олдидан ўз фикрларни билдириб ўтди.
“Дунё ушбу баҳсни томоша қилиш учун бир зумга тўхтайди. “Барселона”га қарши ўйнаш ҳамиша ёқимли, айниқса “Камп Ноу”да. Чунки, бу ерда мухлислар сизга қарши бўлишади, бу эса сизни янада руҳлантиради. Биз бу ўйинда консентрацияни сақлаб туришимиз лозим, чунки рақиб жамоа таркибида маҳоратли футболчилар жуда кўп. Бу эль класикода ким камроқ хато қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади”, - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.
Фикрлар