"Марсель" хорватиялик футболчини билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Ред Булл Зальцбург" клуби ҳимоячиси Дуе Чалета-Цар фаолиятини Францияда давом этиришга қарор қилди.

Tecno

Ҳорватия терма жамоаси аъзоси "Марсель" клубида тиббий кўригдан ўтиб, шартнома имзолади. Шартнома тафсилотлари ҳали номаълум.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, марсельликлар учун Дуенинг трансфери 20 миллион евро эвазига тушиши кутилаётганди.

Маълумот учун, Дуе Чалета-Цар ЖЧ-2018 доирасида Исландияга қарши (2-1) майдонга тушган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!