"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль". Превью

  • 24 февраль, 2019, 09:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган марказий баҳси Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” аренасида бўлиб ўтади. Аниқроғи, шу куни мезбон “Манчестер Юнайтед” мусобақа пешқадамларидан бири ҳисобланган “Ливерпул”ни қабул қилади.

Tecno

luka

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Манчестер Юнайтед” АПЛ доирасида “Ливерпул”га қарши ўтказилган сўнгги 9та уй учрашувидан 7тасида ғалаба қозонган.

- Агар бугун “Ливерпуль” ғалаба қозонса, у ҳолда 2013/14 йилги мавсумдан буён илк бор МЮни кетма-кет 2та ўйинда мағлубиятга учратган бўлади.

- “Ливерпуль” 1996 йилдан буён илк бор “Олд Траффорд”га АПЛнинг 2-поғонасида бораётган жамоа сифатида ташриф буюрмоқда.

- “Ливерпуль” премьер-лига доирасида ўтказган сўнгги 13та меҳмондаги баҳсларнинг фақат 1тасида мағлубиятга учраган.

- “Ливерпуль” АПЛнинг кучли тўртлигида бораётган жамоаларга қарши меҳмондаги қаторасига 7та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

2727

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль"

Стадион: "Олд Трафорд" (Манчестер)

Бошланиш вақти: 19:05

Бош ҳакам: Майкл Оливер

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Янг, Смоллинг, Линделёф, Шоу – Эррера, Матич, Погба – Мата, Рэшфорд, Лукаку.

"Ливерпуль": Алиссон – Александр-Арнольд, Ван Дейк, Матип, Робертсон – Фабиньо, Вейналдум, Милнер – Салах, Мане, Фирмино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!