"Манчестер Сити" 18 ёшли ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

ПСЖ собиқ ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Клаудио Гомес фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради.

Tecno

18 ёшли франциялик футболчи "Манчестер Сити" билан шартнома имзолади, дея хабар беради инглиз клуби расмий сайти.

Маълум бўлишича, Гомес айни дамда жамоанинг АҚШдаги йиғинида иштирок этмоқда. Бу ерда "Манчестер Сити" "Ливерпуль" ва "Бавария" билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Гомес марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади. Унинг ҳисобида Фарнция U16, U17 ва U18 термаларида 36 та ўйин мавжуд. Клаудио ПСЖ сафида ўтган мавсум УЕФА ўсмирлар лигасида 5 та ўйин ўтказган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию