"Ливерпуль" - "Наполи" ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

CHERY AUTO

Унга кўра, сўнгги турдан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Наполи" жамоалари ўртасидаги марказий ўйинни Дамир Скомина бошлиқ словениялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлишди.

Tecno

42 ёшли рефери ҳозирга қадар инглиз жамоалари иштирокидаги 32 беллашувда ишлаган. Шуларнинг 10 тасида футбол ватани вакиллари ғалаба қозонишган. 7  ўйин дуранг, 17 учрашув эса мағлубият билан.

Қизиғи, Скомина "қизиллар" учун омад келтирмаган. Мерсисайдликлар шу вақтга қадар айнан словениялик ҳакам бошқарган ҳар тўрттала баҳснинг барчасида мағлуб бўлган. Жумладан ўтган мавсум ярим финалда "Рома" (2:4) билан ўйинда ҳам.

"Наполи" эса Скомина бошқарган 4 учрашувнинг 3 тасида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!