Классик курашчиларимиз ЖЧни медалсиз якунлашди

CHERY AUTO

Бухарест шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган тоифадаги жаҳон чемпионати беллашувларида аёллар кураши бўйича баҳсларга навбат берилди. Кеча классик кураш бўйича барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. 

Tecno

Афсуски, ушбу йўналишда терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарила олишмади. 60 кг вазн тоифасида Ислом Баҳромов бронза медали учун кечган баҳсда туркиялик рақибига имкониятни бой бериб, медалсиз қолди. Бундан аввал -63 кг вазн тоифасида Тўрабек Тиркашев ҳам худди шу босқичда омадсизликка учраган эди. 

Бугун аёллар кураши бўйича иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Вакилаларимиз орасида Нанкин Олимпиадасининг иштирокчиси Шаҳодат Жўллибоева (-55 кг) илк даврада канадалик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Қолган қизларимиз кун давомида финал йўлланмаси учун гиламга чиқишади. 

Comments

You must be logged in to commet!