Келгуси мавсумдан бошлаб Россия премьер-лигасида ҳам VAR тизими жорий этилади

  • 17 ноябрь, 2018, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия футбол иттифоқи Россия премьер-лигаси раҳбариятига чемпионат баҳсларида видеассистент рефери (VAR) тизимини жорий этишни сўраб хат юборди.

Tecno

"Спорт-Экспресс" нашри тарқатган хабарга кўра РФС 2018 ноябридан 2019 йилнинг июлига қадар давом этадиган VAR тизимини жорий этишга тайёргарлик босқичини молиялаштиришга тайёр. Ушбу режага кўра РПЛнинг жорий мавсум охирида хал қилувчи ўтиш ўйинларида ва Россия кубоги финал баҳсида VAR тизиминад фойдаланилади.

2019/2020 йилги мавсумдан бошлаб эса VAR тизими премьер-лиганинг барча учрашувларида қўлланилиши шарт ва бу клубларнинг ўз бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!