JCh-2018. Nigeriya Islandiyani mag‘lub etdi va natijada Argentinada imkoniyat paydo bo‘ldi
Hozirgina JCh-2018 2-turidan o‘rin olgan qizqiqarli o‘yin bo‘lib o‘tdi. Unda Nigeriya terma jamoasi 1-turda Argentinadan ochko tortib olgan Islandiyaga qarshi bahs yuritdi.
Unda afrikaliklar 2:0 hisobida raqibdan ustun kelishdi.
- 90+6'

Учрашув якунланди! Нигерия Исландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Натижада эса Аргентинада плей-оффга чиқиш учун яхши имконият юзага келди. Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбаев бирга бўлди. Мундиални SPORTS.uz сайти билан кузатиб боринг!
- 90+1'
- 90'

Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди
- 89'

Нигерия сафида сўнгги футболчи алмашиши. Алекс Ивоби Огенекаро Этебо ўрнини эгаллади
- 87'

Исландияда ўзгариш бўлди. Арон Гуннарссон ўрнига Ари Скулассон майдонга тушди
- 81'

Пенальтиии! Нигерия дарвозасига! Ҳакам видеотакрорларни кўргач, шундай қарорга келди
- 85'

Ўзгариш Нигерия сафида: Келечи Ихеаначо ўрнига Одион Игало майдонга тушди
- 83'

Йўқ! Гильфи Сиггурдссон 11 метрли нуқтадан тўғри зарба йўллай олмади
- 81'

Пенальтиии! Нигерия дарвозасига! Ҳакам видеотакрорларни кўргач, шундай қарорга келди
- 75'

Гооол! Муссса дубль! Аҳмад ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда
- 71'

Йон Дади Бёдварссон ўрнига Бьорн Сигурдарссон ўйинни давом эттиради
- 65'

Йўўўқ! Рагнар Сигурдссон ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлди. Унинг ўрнига Сверири Ингассон майдонга тушди
- 61'
Рюрик Гислассон ҳужумда қўпол ўйнади
- 57'
Ўххх! Н'Диди узоқдан зарба йўллади. Тўп рикошет ҳолатда дарвозага аниқ борди ва дарвозабон Хольдорссон тўпни аранг қайтарди
- 56'
Бу гол ўйинни "қизитиб бериши" керак. Боиси, бу ҳисоб Исландияни умуман қаноатлантирмайди
- 51'

Рагнарр Сигурдссон бошидан жароҳат олди. Аниқроғи Муса гол киритганидан сўнг унинг бошига зарба бериб юборди. Рагнарнинг боши бинт билан ўралган
- 49'

Гооол! Аҳмад Мусссссаааа! 1:0! Нигерия майдон марказида тўпни эгаллаб олгач, қарши ҳужумга ўтди ва Муса чап қанотдан тўпни қабул қилиб олди бир ҳаракатда тўпни тўхтатиб олди, иккинчи ҳаракатда эса кучли зарба йўллаб гол киритди
- 46'

Танаффусда Нигерия сафида ўзгариш бўлибди. Брайн Идову ўрнига Тайрон Эбюэхи майдонга тушди
- 46'

Иккинчи бўлим старт олди
- 20:55'

Нигерия биринчи бўлимда Исландия дарвозасига бирорта зарба йўллай олмади
- 45+2'

Учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалиги ортда қолди. Ҳозирча ҳисоб 0:0, Аргентина фойдасига
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 45'
Тайм охирида Исландияда қулай вазият юзага келди. Омад етишмаяпти уларга
- 44'

Учрашувдаги биринчи сариқ карточка нигериялик Брайн Идовуга кўрсатилди
- 43'

Ихеаначо бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп майдонни тарк этди
- 40'

Аҳмад Муса ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 38'
Ихеаначонинг зарбаси эса ўхшамади
- 37'
Хордур Магнуссон қоида бузди. Жарима зарбасини Келечи Ихеаначо амалга оширмоқда
- 37'
Альфред Финнбогассон ҳужумда фол ишлатди
- 34'
Биркир Бьярнассон жарима майдони ичида тўпни тўхтатмасдан тепди, дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
- 31'
Майдон марказида исландлар қоида бузишди
- 28'
- 23'
Дарвоқеа, бугунги ўйиннинг натижаси Аргентина терма жамоасининг кейинги тақдирига ойдинлик киритиб бериши кулилмоқда
- 21'
Бёдварсон тепган тўпни дарвозабон қайтарди. Исландияда бурчак тўпи
- 19'
Мозес бир уринишда Аҳмад Мусани бирга-бир чиқариб юбормоқчи эди. Муса тўпни тўхтата олмади
- 17'
Нигерия тўп назоратини ўз қўлига олди, бироқ, ҳимоячилар уларга ҳозирча имкон бермаяпти
- 14'
Исландиялик мухлислар ўзларининг антиқа қўллаб-қувватлаш услубларини ишга солишди
- 11'
- 7'
Келечи Ихеаначо бурчак зарбасини амалга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
- 6'
Мозес тўпни жарима майдонига узатди, аммо, у ерда шериклари топилмади
- 3'
Сигурдссоннинг ўзи бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
- 3'
Гильфи Сиггурдссон жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Бурчак зарбси Исландияда
- 1'
Ўйинни Нигерия футболчилари бошлаб беришди. Бугун улар яшил рангдаги либосларда тўп тепишади. Исландия эса кўк рангдаги формалардан фойдаланмоқда
- 1'

Диққат қилинг, ўйин бошланди!
- 19:57'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
- 19:50'
Ассалому алайкум қадрли футбосевар дўстлар. SPORTS.uz интернет ахборот портали ЖЧ-2018 ўйинларидан матнли трансляцияларни амалга оширишни давом эттиради. Бироздан сўнг "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Нигерия ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Бизни кузатишда давом этинг!



Fikrlar