
International Champions Cup. АПЛнинг янги мавсуми олдидан репетиция ёхуд МЮ бугун "Ливерпул"га қарши баҳс юритади
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Бугун АҚШнинг Анн-Арбор шаҳридаги "Мичиган" стадионда турнир доирасида “Манчестер Юнайтед” ўзининг АПЛдаги рақиби "Ливерпуль" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан тонги соат 02:00да бошланади
"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль"
Стадион: "Мичиган" (Анн-Арбор, АҚШ)
Бошланиш вақти: 02:00
Тахминий таркиблар:
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Фосу-Менса, Джонс, Байи, Фосу-Менса, Шоу – МакТоминэй, Эррера, Мата – Санчез, Марсиаль, Вилсон.
"Ливерпуль": Кариус – Клайн, Матип, Ван Дайк, Робертсон – Фабиньо, Вейналдум, Милнер – Салах, Шакири, Соланке.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" турнир доирасида 2та ўйин ўтказиб уларнинг биттасида ғалаба қозонди ва биттасида мағлуб бўлди. МЮ эса фақат битта учрашув ўтказди. "Милан"га қарши драматик кечган ўйинда пенальтилар сериясига кўра ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар